Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари ва Мақсадлари
Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари ва
Мақсадлари
- Корхонанинг асосий мақсади – бириктирилган автомобиль йўлларида йил давомида, кечаю-кундуз, узлуксиз йўллардан фойдаланиш хизматини ташкил етиб, транспортда йук ташиш сарф-харажатларини доимий равишда камайтирилган холда йўлдан фойдаланувчиларнинг транспортда ташиш эхтиёжларини қондириш ва автомобиль йўллари тармоғини соз холда сақлашни таьминлаш, уни бутун чоралар билан ривожлантириш ва такомиллаштириш хисобланади.
- Корхонанинг асосий вазифалари :
- Транспорт воситаларини хавфсиз харакатланишини таьминлаш,ўзига бириктирилган автомобиль йўлларини сақлайдиган узлуксиз иш хафтаси шаклида доимий харакатдаги хизматни ташкил этиш ;
- Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини бутун узунлиги бўйича қатнов холатида сақлаб туриш учун иш турларини тезкор ва сифатлт бажариш;
- Йўл қурилиш ишларига янги, замонавий техника ва технологиялар қўллаш орқали рақобатбардош, сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ;
- темир-бетон, асфальт-бетон, товар-бетон ва норуда маҳсулотларини, хамда метал курилмалар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш;
- Автотранспорт, темир йӱл транспорти ва бошка транспорт воситалари хамда механизмлар билан хизматлар кўрсатиш;
- Автотранспорт ҳаракатини чеклаш ёки вақтинчалик тўхтатишга олиб
- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида юз бериши мумкин бўлган табиий офатлар олдини олиш;
- тумандаги автомобиль йӱллари тармогининг доимий хисобини олиб бориш, йӱл тармоқлари, йулнинг техник холати, харакат жадаллиги, ҳаракат хавфсизлиги бўйича ишончли ахборот банкини тузиш;
- Корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти хақида тезкор ҳисобот ва статистик таҳлил юритиш;
- Туман автомобиль йуллари тармогини ривожлантириш ва туман
- Бириктирилган автомобиль йўллари тармоги ҳолатини, йўл ишларининг сифати ва ишлаб-чиқариш технологиясига риоя қилишни доимий назорат этиш;
- Бириктирилган автомобиль йўллар тармоғини таъмирлаш ва саклаш бўйича ишлаб-чиқариш режаларини тайёрлаш ва уни шартнома асосида бажарилишини ташкил этиш;
- Бириктирилган автомобиль йўллар тармогини кўрикдан (санокдан) ўтказиш тизимини яратиш ва йўл хизматларида кўрик нуқсонлари кайдномаси журналини олиб бориш;
- Йўлларни сақлаш ва таъмирлаш ишларини экология меъёрларини ва эстетика талабларини ҳисобга олган ҳолда бажариш;
- Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва саклаш учун маблағлар сарфининг мунтазам тахлилини олиб бориш;
- Ишлаб чикаришга илғор тажриба, янги техника, технология ва самарали йўл-курилишш материаллари, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш сохасидаги илгор тажрибаларни тадбиқ этиш;
- Бўйича ёрдамчи хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш хӱжаликлар қилиш, ривожлантириш, қишлоқ ташкил маҳсулотларини етиштириш, етиштирилган маҳсулотларни корхона ходимлари ва бошка фукароларга сотиш;
- Бириктирилган автомобиль йўлларида ишончли ва тезкор алоқани йўлга қўйган ҳолда узлуксиз диспетчерлик тизими орқали йўллардаги ҳолат тӱғрисида мунтазам маълумотларга эга бўлиш ва йўлдаги ҳар қандай харакат хавфсизлигига алоқадор воқеа ва ҳодисалар хақида Муассисни ва Бош бошкармани ўз вақтида хабардор қилиш;
- Ишчи-ходимларнинг касб малакасини доимий ошириб борилишини таъминлаш;
- Пудрат шартномалари бўйича Бош бошқарма билан келишилган холда бошка корхоналар, муассасаларга иш бажариш;
- Балансидаги мавжуд асосий воситалар ва йўл техникалари хамда механизмлардан самарали фойдаланиш;
- Корхона ишлаб чикариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, мехнат жамоаларининг ижтимоий хаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш , улгуржи, чакана савдо, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш;
- Турли соҳаларда хақ эвазига хизмат кўрсатиш;
- Фойда олиш максадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилиги доирасида бошка фаолият турлари билан шуғулланиш.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Qo`shko`pir tuman yo’llardan foydalanish unitar korxonasi USTAVI29-11-2021, 11:23
Хоразм вилояти Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4Р 158 “Хива ш-Урганч ш.” Автомобиль йўлининг 8-13 км.да жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.3-03-2022, 15:20
Корхона фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш29-11-2021, 11:21
Davlatimiz rahbari Toshkent metallurgiya zavodidagi texnologik jarayon bilan tanishdi7-12-2020, 14:56
O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari7-12-2020, 08:40











